Жота «Ливерпуль» рекордини ўрнатди
Душанба, 23 Ноябр
5323

«Ливерпуль» АПЛнинг 9-турида ўз майдонида «Лестер»ни (3:0) йирик ҳисобда мағлуб этди. Жамоанинг иккинчи голига Диогу Жота муаллифлик қилди.

Opta'нинг ёзишича, португалиялик 23 ёшли форвард «қизиллар» сафида Премьер-лигадаги дастлабки 4та уй ўйинида тўп киритган илк футболчига айланди. Бунгача ҳеч бир дебютант «Энфилд»да бундай муваффақиятли старт қайд этмаганди.

Маълумот учун, «Ливерпуль» Жотани ёзги трансферлар ойнасида 44,7 млн евро эвазига «Вулверҳэмптон»дан сотиб олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар