Про лига. «Нефтчи» Фарғонада «Динамо»га мағлуб бўлиб, Суперлига масаласини ортга сурди
Душанба, 23 Ноябр
6193

Про лига 19-тури доирасида «Нефтчи» «Динамо»га қарши майдонга тушиб, жуда муҳим баҳсда мағлубиятга учради.

Ушбу ўйиндаги дуранг натижа ҳам Фарғона клубини Суперлигага олиб чиққан бўларди. Аммо мезбонлар баҳсда дуранг ҳам қайд эта олишмади.

79-дақиқада Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг бош билан йўллаган зарбаси Самарқанд клубига азалий рақиби устидан муҳим ғалабани келтирди.

Шунга қарамай, «Динамо» Суперлига йўлланмаси учун курашдан чиққан бўлса-да, 3-ўринга кўтарилиб олди. «Нефтчи» эса сўнгги 20-турда дуранг эвазига ҳам Суперлигага чиқиши мумкин ёки «Турон»нинг ушбу турда «Шўртан»га қарши очко йўқотишини кутиши керак бўлади.

Қайд этиш жоиз, уч тур олдин ҳам «Динамо» «Нефтчи»ни Самарқандда 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Про лига. 19-тур
23 ноябрь (душанба)
«Нефтчи» - «Динамо» 0:1
Ҳакам
: Абдурашид Худойберганов
Гол: Муҳаммадқодир Ҳамралиев 79.
«Нефтчи»: 35. Шерзод Абдураимов, 4. Миржалол Неъматов, 10. Ислом Тошпўлатов, 17. Достон Тошматов, 18. Жавоҳир Расулов, 20. Дилёрбек Эрматов, 27. Достон Авазбеков, 31. Павел Смоляченко, 34. Рустам Абдуҳамидов, 38. Умар Адҳамзода, 44. Шодиёр Ҳожиматов.
«Динамо»: 30. Фарҳод Раҳматов, 5. Аваз Агалиев, 6. Бобур Қосимов (Суҳроб Нуруллоев, 55), 10. Амиржон Сафаров (Шарофутдинов Шобиров, 71), 11. Дамир Темиров, 14. Андрей Сидоров (Азамат Алланиёзов, 71), 19. Обид Жўрабоев, 21. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 26. Комил Шарофутдинов, 34. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 78. Ойбек Нурматов (Искандар Сиддиқжонов, 80).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар