O'zbek Ўзбекча
Хави: «Де Йонг мен, Иньеста ёки Бускетс эмас»
Жума, 20 Ноябр
7420

«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Хави Каталония клубининг 23 ёшли хавбеки Френки де Йонг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен уни «Барселона»даги янги давр ўйинчиларидан деб биламан. Ишончим комилки, у Нидерландия миллий жамоаси сафида жаҳон чемпионатининг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлади. У ҳали жуда ёш.

Де Йонг – бу де Йонг. Унинг Инеьста, Бускетс ёки менга ҳеч қандай алоқаси йўқ. У бутунлай бошқача.

«Барселона»да юқори талаблар қўйилган. У ерда танқидлар қабул қиласиз. Дунёнинг энг яхши ўйинчилари бор жамоада сизга мослашиш учун вақт керак. Бу – бошқа маданият, бошқа тил. Ёшлигимизда менга ва Иньестага қийин бўлган, биз 20 ва 23 ёшда эдик. Катта клубда ниманидир ўзгартириш қийин эди. 

Де Йонг – қобилиятли футболчи. У бу авлоднинг ўзига хос хусусиятли футболчиси бўлади, марказдан жамоа ўйинини ташкил қила олади. Бунга шубҳа йўқ. 

Сўнгги жаҳон чемпионатларида Нидерландияга омад етишмади,  аммо ҳозирда уларда жуда яхши авлод бор», – дея Хавининг сўзларини келтиради BeSoccer.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар