Суперлига. «Бухоро» «Қизилқум» билан муроса кўчасини танлади
Пайшанба, 19 Ноябр
2403

Суперлига 23-тури доирасидаги «Бухоро» ва «Қизилқум» ўртасидаги баҳсда дуранг қайд этилди.

Муборакдаги учрашувнинг 2-дақиқасида Беҳруз Саъдуллоев кучли зарбаси билан Нестеров дарвозасини ишғол этган бўлса, 22-дақиқада навоийликларнинг тажрибали ҳужумчиси Воҳид Шодиев ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Ушбу дурангдан кейин «Бухоро» 13 очко билан сўнгги ўринда қолган бўлса, «Қизилқум» 20 очко билан 11-ўринда қолди.

Суперлига. 23-тур. 19 ноябрь 
«Бухоро» - «Қизилқум» - 1:1
Муборак. Баҳром Вафоев номли стадиони.
Ҳакам: Шавкат Насибуллаев
Голлар: Беҳруз Саъдуллоев 2 -  Воҳид Шодиев 22.
«Бухоро»: 20. Сардор Қобулжонов, 4. Миржалол Жумаев, 5.Бобир Омонов, 7. Суҳроб Неъматов (77.Иззат Абдуллаев, 60), 9. Жасур Ҳакимов (29.Шаҳзод Бешимов, 60), 11.Зоҳир Пиримов, 17.Беҳруз Саъдуллоев (10.Азиз Ибрагимов, 80), 24.Нуржаҳон Музаффаров, 71.Файзулло Жуманқўзиев (93.Максимилиан Фомин, 80), 76.Абдуғани Камолов, 98.Солибек Каримов. 
«Қизилқум»: 1.Игнатий Нестеров, 4.Миржалол Қосимов (11.Қадамбой Нурметов, 46), 6.Эркин Бойдуллаев, 8.Руслан Маргиев, 10.Алишер Саноев ( 77.Суннатилла Абдуллажонов, 78), 14.Файзулло Қамбаров, 15.Воҳид Шодиев, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев, 27.Жаҳонгир Ҳусанов (18.Жасур Азимов, 46), 75.Олег Толмасов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар