Миллатлар Лигаси. Арманистон Шимолий Македонияни мағлуб этиб, В лигага ўтди
Чоршанба, 18 Ноябр
2193

Миллатлар Лигасида яна бир гуруҳда сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

С лигасининг 2-гуруҳида Арманистон ўз майдонида Шимолий Македония устидан ғалаба қозонди ва 1-ўрин билан В лигага йўлланма олди.

Гуруҳнинг иккинчи баҳсида Грузия ва Эстония беллашди. Ўйинда ҳисоб очилмади ва натижада Эстония охирги поғонани эгаллаб D лигага тушиб кетди.

Миллатлар Лигаси, 6-тур, 18 ноябрь
С лига, 2-гуруҳ
Арманистон – Шимолий Македония 1:0
Гол
: Амбарцумян (55).

Грузия – Эстония 0:0

Теглар

Ўхшаш янгиликлар