Миллатлар Лигаси. Албания В лигасига чиқди, Қозоғистони қуйи лигага тушиб кетишга яқин
Чоршанба, 18 Ноябр
2819

Миллатлар Лигасида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

С лигаси 4-гуруҳида Албания ўз уйида Беларусни мағлуб этди ва 11 очко билан 1-ўринни эгаллади. Шу тариқа Албания кейинги турнирда В лигасида қатнашади.

Қозоғистон эса ғалаба керак бўлган баҳсда ўз уйида Литвага имкониятни бой берди ва сўнгги поғонани эгаллагани учун лигада қолиш йўлида плей-офф ўйинида қатнашади.

Миллатлар Лигаси, 6-тур, 18 ноябрь 
С лига, 4-гуруҳ
Қозоғистон – Литва 1:2
Голлар
: Аймбетов (38) – Воробьев (40), Новиковас (90+4).
Қозоғистон – Покатилов, Логвиненко, Алип (Хижниченко, 87), Марочкин, Тагыберген, Досмагамбетов (Мирошниченко, 69), Абикен, Вороговский, Куат, Щеткин, Аймбетов (Жангилишбай, 69). 
Литва – Шведкаускас, Миколюнас, Вайткунас (Гашпуйтис, 46), Гирдвайнис, Воробьев, Бенета, Сливка (Казлаускас, 76), Шимкус, Сиргедас (Элешюс, 67), Лаукжямис (Петравичиус, 84), Новиковас.
Четлатиш: Куат (50).

Албания – Беларусь 3:2
Голлар
: Цикалеши (19, 27 пенальти), Манай (44) – Скавиш (35), Эбонг (80).
Албания – Бериша, Мемола, Гимшити, Исмаили, Дока, Мемушай (Селяхи, 64), Гьясула, Лячи (Рамадани, 90+2), Весели, Манай (Узуни, 71), Цикалеши (Баляй, 64). 
Беларусь – Хаткевич, Поляков, Сачивко, Бордачев (Печенин, 46), Яблонский (Кендиш, 63), Юзепчук, Маевский (Антилевский, 77), Эбонг, Стасевич, Скавиш (Климович, 86), Лисакович (Лаптев, 77).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар