O'zbek Ўзбекча
Луис Энрике Рамоснинг жароҳати ҳақида гапирди
Чоршанба, 18 Ноябр
4090

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Серхио Рамоснинг жароҳати ҳақида гапирди.

«Рамоснинг жароҳати жиддий эмас, деб умид қиламан. Афтидан, Серхио ва Каналес қисқа муддатга сафдан чиқишди. Миллий жамоадан клуб сафига жароҳат билан қайтиш ҳар қандай жамоа мураббийига ёқмаслиги аниқ. Клуб мураббийи сифатидаги фаолиятим давомида бундай вазиятга кўп бора тушганман», - дейди Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Marca’га.

Эслатиб ўтамиз, Серхио Рамос Испания – Германия (6:0) учрашувининг 43-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлганди. 34 ёшли ҳимоячи «Реал» сафига қайтгач, клуб томонидан тиббий текширувдан ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар