O'zbek Ўзбекча
Луис Энрике: «Афсуски, бундай кечалар камдан-кам бўлади»
Чоршанба, 18 Ноябр
3871

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Миллатлар Лигаси доирасида Германия (6:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Афсуски, бундай футбол кечалари камдан-кам бўлади.

Ўйинчилар биринчи дақиқалардан бошлаб ҳаммасини тўғри бажаришди. Бунга жамоада сифат ва кайфият бўлганда эришиш мумкин. 

Менимча, Германия оптимал таркиб билан ўйнади, фақат жароҳат олган Киммих йўқ эди. Уларда аввалги ўйинларда қатнашган 10га яқин футболчи бор эди. Ҳолбуки, бизнинг асосий таркибимиз сезиларли даражада ўзгарди. 

Ўйинни ажойиб тарзда бошладик. Рақибни узун паслар ўйнашга мажбур қилдик. 

Таркибда инқилоб бўлгани йўқ. Бизда 30 нафар футболчи бор ва бугун Испания шарафини ҳимоя қилишга энг яхши тайёргарлик кўрганларни асосий таркибда туширдим», – дея Энрикенинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Испания ушбу ғалабадан кейин гуруҳда 1-ўринни эгаллаб, турнир яримфиналига йўлланма олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар