Испания миллий жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос Миллатлар Лигаси сўнгги туридан ўрин олган Германияга қарши ўйин арафасида Швейцария (1:1) билан баҳсда икки бор пенальтидан фойдалана олмагани ҳақида гапирди.
«Яна бир марта пенальти белгиланса, албатта, ундан фойдаланардим. Агар 11 метрлик нуқтага яқинлашмасам, ўзим бўлишни тўхтатган ҳисобланаман. Ҳаммаси руҳий ҳолат билан белгиланади. Агар мураббий ўзимга ишонмаётганимни сезса, у бу вазифани бошқа футболчига ишониб топширади.
Германия билан беллашувга келсак, биз жаҳон чемпионлари билан ўйнаймиз ва бу бизга қай даражада эканлигимизни, қаерга кетаётганимизни тушунишимизга ёрдам беради», – дея Рамоснинг сўзларини келтиради Mundo Depotivo.
Испания – Германия баҳси бугун, 17 ноябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:45да бошланади.