Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике ҳимоячи Серхио Рамоснинг «Реал»даги келажаги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли футболчи Мадрид клуби билан янги шартнома масалаларини муҳокама қилмоқда. Олдинроқ ҳимоячига «ПСЖ» қизиқиш билдираётгани, аммо Рамос «қироллик клуби» билан битимни узайтирмоқчи эканлиги хабар қилинганди.
«Серхио ҳеч қандай маслаҳатга муҳтож эмас. Фаолияти давомида у аллақачон бундай ҳолатларга тушган.
Миллий жамоа йиғини бошланганидан бери унда ҳеч нарса ўзгармади. Унинг ғайрати ва етакчилик фазилатлари ўзи билан сақланиб қолади.
Бундай даражадаги ўйинчилар билан ҳар доим турли воқеалар содир бўлишини тушунамиз. Бу – нормал ҳолат», – дея мураббийнинг сўзларини келтиради Football Espana.