Обамеянг гол нишонлаш борасида Крооснинг танқидига жавоб қайтарди
Пайшанба, 12 Ноябр
13316

«Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг «Реал» яримҳимоячиси Тони Крооснинг танқидига жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, германиялик футболчи Обамеянг ва «Барселона» яримҳимоячиси Антуан Гризманнинг гол нишонлаш услубини танқид қилиб, бу ёшларга яхши намуна эмаслигини айтганди.

«Жавоб бермоқчиман, лекин аввал бу Тони Кроос эканлигига ишонч ҳосил қилишим керак. Айтганча, Тони, фарзандларинг борми? Голларни бундай нишонлашимга сабабчи ўғлимдир. Бу унга ёқади. Шунинг учун голларимни ниқобда нишонлашда давом этаман. 

Бир кун келиб фарзандли бўлишингни, уларни бахтли қилишингни тилайман. Ўшанда ниқоб тақишни унутма», – деб ёзади Обамеянг «твиттер»даги саҳифасида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар