Депай «Барса»га ўтиши ҳақидаги саволга жавоб берди
Пайшанба, 12 Ноябр
6351

«Лион» ва Нидерландия миллий жамоаси форварди Мемфис Депай «Барселона»га ўтиши борасидаги гап-сўзларга жавоб берди.

«Барселона»нинг қизиқиши ҳақида ҳеч нарса билмайман. Ҳозир трансфер ойнаси ёпиқ, бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. Мен футболчи сифатида ўсишга ва натижаларимни яхшилашга интиляпман. Миш-мишларга эса эътибор берганим йўқ.

Ким ҳам «Барселона»да ўйнашни хоҳламайди? Бу жаҳоннинг энг яхши клубларидан бири. Ҳар қандай футболчи «Барса»да тўп суришни истайди, аммо мен бу ҳақда ўйлаётганим йўқ», - дейди Депай.

Аввалроқ, «Барса» Депай билан келишувга эришгани ва футболчининг қишки трансфер ойнасида «Лион»дан Испанияга келиши ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар