O'zbek Ўзбекча
Вейналдум: «Ван Дейк футболчи учун энг оғир бўлган дамларни ўтказмоқда»
Сешанба, 10 Ноябр
3029

«Ливерпуль» ҳужумчиси Жоржиньо Вейналдум жиддий жароҳат олган жамоадоши Виржил ван Дейкни қўллаб-қувватлади.

«Ҳозир Виржил учун фаолиятидаги энг оғир дам. Бу футболчи бошига тушиши мумкин бўлган энг оғир жароҳатлардан бири. У азоб чекаётганини биз ҳам руҳан ҳис қилиб турибмиз. Шунга қарамай, ван Дейк жуда кучли инсон. Виржил билан доимий алоқада бўлиб турибман, унинг сафга қайтишини интизорлик билан кутамиз», дея Вейналдумнинг сўзларини келтирмоқда Voetbal International.

Эслатиб ўтамиз, ван Дейк «Эвертон» дарвозабони Пикфорд билан тўқнашувдан кейин жароҳат олиб, жарроҳлик столига ётганди. Нидерландиялик ҳимоячи март ойига яқин сафга қайтиши тахмин қилинмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар