Про лига. «Динамо» Самарқандда пешқадам «Нефтчи»ни мағлуб этди
Сешанба, 10 Ноябр
6557

Про лига 16-тури доирасида «Динамо» Самарқандда азалий рақиби «Нефтчи»ни қабул қилди.

Сергей Лушчан жамоани тарк этгач, шу куни мураббийлар штабидаги маҳаллий мутахассислар Жасур Ҳамроев ва Дилшод Шарофутдинов қўл остида майдонга тушган «Динамо» жамоаси яхши таассурот қолдирди.

Аввалги ўйин билан таққослаганда асосий таркибда 7та ўзгариш билан майдонга тушган динамочилар 53-дақиқада жамоа сардори Ҳакимхон Аъламхоновнинг бош билан йўллаган зарбаси билан ҳисобни очишди – 1:0.

68-дақиқага келиб рақиб футболчилари Ойбек Нурматовнинг жаримадан йўллаган зарбасини қўл билан қайтариб қолишди. Белгиланган пенальтини Суҳроб Нуруллоев голга айлантирди – 2:0.

Якунда муҳим ғалабага эришган «Динамо» жамоаси очколари сонини 25тага етказди ва Суперлига учун курашга қайтди. «Нефтчи» эса 31 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 

Про лига. 16-тур. 
10 ноябрь (сешанба)
«Динамо» - «Нефтчи» - 2:0
Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров (Қарши)
Гол: Ҳакимхон Аъламхонов 53, Суҳроб Нуруллоев 68 пен.. 
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Комил Шарофутдинов (Бекзод Аҳмаджонов, 85), Ҳакимхон Аъламхонов, Обид Жўрабоев, Аваз Агалиев, Бобур Қосимов, Дамир Темиров (Азим Мирзаев, 46), Суҳроб Нуруллоев (Элдор Бойматов, 70), Шоҳрух Абдураҳмонов, Ойбек Нурматов (Шарофиддин Шобиров, 85), Амиржон Сафаров (Азамат Алланиёзов, 85)
«Нефтчи»: Шерзодбек Абдураимов, Сирожиддин Аллаев, Элдор Эргашев (Павел Смоляченко, 60), Исломбек Каримов (Рустамжон Абдуҳамидов, 60), Исломжон Тошпўлатов, Жамшид Қобулов, Достонбек Тошматов, Достон Авазбеков, Умар Адҳамзода, Шодиёр Хожиматов, Отабек Зокиров (Мансур Саидов, 70).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар