Мората: «Ўзимни «Атлетико»чи деб ҳисоблайман. Бу клуб «Реал» ва «Барса»дан яхшироқ»
Сешанба, 10 Ноябр
4826

«Атлетико»дан ижара асосида «Ювентус»да тўп сураётган ҳужумчи Альваро Мората мадридликларнинг чемпионлик учун курашдаги имконияти ҳақида гапирди.

«Футбол ўйнашни бошлаган жамоангни ҳар доим эслаб юрасан. Шу боис ўзимни «Атлетико»чи деб ҳисоблайман, бу клубдан доим миннатдорман. Чоло (Диего Симеоне) билан муносабатларимиз яхши. У билан «Атлетико»да яна бирга ишлай оламанми ёки йўқ, бу саволга жавоб бера олмайман. Чунки келажакда нима бўлишини билмайман.

Умид қиламанки, «матрасчилар» Ла Лигада чемпион бўла олишади. Уларни «Реал» ва «Барса»дан яхшироқ деб биламан», - дея Моратанинг сўзларини келтирмоқда Football Espana.

Маълумот учун, Альваро 2005-2007 йиллар давомида «Атлетико» академиясида таҳсил олган. Ҳозирда бир йиллик ижара асосида Турин клуби сафида тўп сурмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар