«Атлетико» Ла Лигада энг яхши мағлубиятсиз сериясини қайд этмоқда
Якшанба, 08 Ноябр
2978

Испания Ла Лигаси 9-тури доирасида «Атлетико» клуби «Кадис» устидан йирик ҳисобда (4:0) зафар қучди.

«Ванда Метрополитано»даги ғалабали ўйин билан «Атлетико»нинг Испания Примерасидаги мағлубиятсиз серияси 23 ўйинга етди. Симеоне жамоаси сўнгги марта 1 февраль куни «Реал»га мағлубиятга (0:1) учраганди. Ўшандан буён мадридликлар ҳисобида 23 ўйинда 14 ғалаба ва 9 дуранг мавжуд. Бу натижа клубнинг Ла Лигадаги энг яхши мағлубиятсиз серияси саналади.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лигадаги энг узун мағлубиятсиз серия «Барселона»га тегишли. Каталония клуби 2017/2018 йилги мавсумда кетма-кет 43 ўйин давомида мағлубият нималигини билмаган. 

Маълумот учун, «Атлетико» Ла Лига 9-туридан кейин 17 очко жамғариб, чемпионатда 1-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар