Жота – Чемпионлар лигасида ҳафта қаҳрамони
Жума, 06 Ноябр
2014

«Ливерпуль» клуби яримҳимоячиси Диогу Жота Чемпионлар лигаси 3-тури якунларига кўра, ҳафта қаҳрамонига айланди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Мерсисайдликларнинг португалиялик футболчиси Италияда ўтган «Аталанта»га қарши ўйинда (5:0) ҳет-трикка эришиб, жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади.

Ушбу соврин учун Жотадан ташқари, «Боруссия» Менхенгладбах ўйинчиси Алассан Плеа, «Боруссия» форварди Эрлинг Ҳоланд ва «Севилья» ҳужумчиси Юссуф Ан-Носири даъвогарлик қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар