«Реал» Серхио Рамоснинг талабига рози бўлди
Жума, 06 Ноябр
10910

Мадриднинг «Реал» клуби жамоа сардори Серхио Рамос билан шартномани узайтириши маълум бўлди.

AS нашри хабарига кўра, Мадрид клуби Рамос билан шартномани 2 йилга узайтиришга рози бўлган. Қайд этилишича, клуб 34 ёшли ҳимоячининг маошини ҳозирги миқдорда қолдиради. 

Рамос ва клуб ўртасидаги музокаралар қарийб бир йилдан буён давом этиб келаётганди. Серхио «қироллик клуби»нинг шартномани бир йилга узайтириш таклифини рад этиб, 2023 йилга қадар давом этадиган шартнома сўраётганди. Рамоснинг амалдаги шартномаси 2021 йилда якунланади. 

Аввалроқ, футболчига «ПСЖ» клуби қизиқиш билдираётганди. Ҳимоячи жорий мавсумда Ла Лигада 7 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар