Клопп «Сити» билан баҳс олдидан: «Бу – футбол дунёсидаги энг қийин ўйин»
Жума, 06 Ноябр
5628

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 8-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Иккала жамоа учун ҳам қийин ўйин. Бу йил жуда кўп нарсалар ўзгарди. Аввалги йил билан ҳеч қандай ўхшашлик бўлмайди.
 
Менга бундай ўйинлар ва унга тайёргарлик ёқади, аммо бу ҳеч нарсани осонлаштирмайди. «Сити»га қарши ўйин чиндан оғир.

Ўтган йили Манчестерда ютқазгандик (0:4), аммо у ўйинни бошқаларига ўхшатишни истамайман, чунки ўша баҳсдан 3 кун олдин Англия чемпионига айлангандик. Биз учун ўзгача вақт эди.

Уйда ёки меҳмонда ўйнашимиз муҳим эмас. Режага амал қилишимиз, курашишимиз, футбол ўйнашимиз ва бор кучимиз билан ҳимояланишимиз муҳим. Шунда бизда имконият бўлади. Бу – футбол оламидаги энг қийин ўйин», – дея Клоппнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» – «Ливерпуль» баҳси 8 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар