Суперлига 18-турининг қолдирилган учрашувида «Бунёдкор» ўз майдонида «Пахтакор»ни мағлубиятга учратди.
Шиддатли кечган учрашувда Тўхтасиновнинг дубли ва Мираҳмадовнинг голи Вадим Абрамов жамоасига амалдаги чемпион устидан ғалаба келтирди – 3:2.
Учрашувда «Пахтакор» футболчилари Алижонов ва Машарипов қизил карточка олиб майдонни эрта тарк этди.
«Пахтакор» мавсумдаги иккинчи мағлубиятга қарамай, 56 очко билан 1-ўринда бораётган бўлса, «Бунёдкор» 36 очко билан 5-ўринда қолди.
Суперлига. 18-тур.
«Бунёдкор» – «Пахтакор» 3:2
Ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев
Голлар: Нурилло Тўхтасинов 5, 55, Миржаҳон Мираҳмадов 81 - Жалолиддин Машарипов 26, Абдулла Абдуллаев, 79 автогол.
«Бунёдкор»: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Ислом Қобилов, 5.Иброҳимхалил Йўлдошев, 10.Хуршид Ғиёсов (7.Дилшод Аҳмадалиев, 55), 11.Расул Йўлдошев (34.Суҳроб Иззатов, 77), 13.Лутфулла Тўраев, 17.Санжар Қодирқулов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 26.Улуғбек Абдуллаев (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 77), 30.Абдулла Абдуллаев, 90.Шаҳбоз Эркинов (77.Селим Нурмурадов, 60).
«Пахтакор»: 25.Элдор Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 11.Игорь Сергеев (77.Эрен Дердийўқ, 60), 15.Егор Кримец, 17.Достон Ҳамдамов (99.Жавоҳир Сидиқов, 72), 20.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (21.Аброр Исмоилов, 60), 34.Фаррух Сайфиев.
Четлатишлар: Ҳожиакбар Алижонов 80, Жалолиддин Машарипов 83 (иккаласи ҳам «Пахтакор»)