Манба: «МЮ» Почеттинога алоқага чиқди
Пайшанба, 05 Ноябр
7958

«Манчестер Юнайтед» клуби жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқариши мумкин. Унинг ўрнига янги мураббий номзоди кўриб чиқилмоқда.

Manchester Evening News’нинг хабар беришича, «Манчестер Юнайтед» клуби Маурисио Почеттино масаласида аргентиналик мураббийнинг вакилларига алоқага чиққан. Томонлар Сульшернинг эҳтимолий истеъфоси ва Почеттинонинг «МЮ»да бош мураббий сифатида иш бошлаши имкониятлари масаласида гаплашишган. 

Қайд этилишича, «Тоттенҳэм» собиқ бош мураббийи Почеттино «Манчестер Юнайтед»да иш бошлаш иштиёқида эканлигини билдирган. 

Маълумот учун, «МЮ» охирги икки ўйинда «Арсенал» ва «Истанбул» клубларига мағлубиятга учради. 

Эслатиб ўтамиз, Почеттино 2019 йилнинг ноябрь ойида «Тоттенҳэм»дан истеъфога чиқиб, ҳозиргача ишсиз ҳисобланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар