Куман: «Тер Стегеннинг ажойиб сейвлари туфайли кўп гол ўтказмадик»
Пайшанба, 05 Ноябр
2936

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман ЕЧЛнинг 3-туридан ўрин олган «Динамо» Киевга (2:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйинни яхши бошладик ва тезда олдинга интилдик. Кейин иккинчи голни урдик, аммо бошқарувни қўлдан чиқардик. Тер Стегеннинг ажойиб сейвлари туфайли кўп гол ўтказмадик. Тўпсиз вазиятларда ёмон ўйнадик.

Бир ўйинчи босим қилганда қолганлар ҳам қўшилиши керак. Акс ҳолда, бўш ҳудудлар сақланиб қолади. Ишончсиз прессинг қилдик. Умуман олганда, ҳимояда яхши ўйнаяпмиз. Лекин бугун дарвозамизга хавф туғилди. Тўпсиз вазиятлардаги ўйинимизни муҳокама қилишимиз ва яхшилашимиз керак. 

Тер Стеген ажойиб дарвозабон эканлигини исботлади. У машғулотларда жуда яхши ишлади.

Чемпионлар Лигасида 3та ўйинда ғалаба қозондик. Бу – яхши янгилик. Аммо бундан яхшироқ ўйнашимиз керак. Бугун ҳам бундан сифатлироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди», – дея Куманнинг сўзларини келтиради АS.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар