Зидан Рамоснинг клубдаги келажаги ҳақида гапирди
Чоршанба, 04 Ноябр
7754

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар лигаси 3-тури доирасидаги «Интер»га қарши учрашувдан (3:2) кейин жамоа сардори Серхио Рамоснинг клубдаги мавқеи ҳақида гапирди.

«Рамоснинг жамоада қолишига ҳеч қандай шубҳам йўқ. Серхио бизнинг етакчимиз, уни ҳаммамиз қадрлаймиз. У жамоанинг характери, исталган рақибга қўрқув уйғота олади.
«Интер»га қарши ўйинда қўлга киритилган уч очко бизга руҳий устунлик беради. Олдинда яна учта ўйин бор, гуруҳдаги вазиятни тўғирлай олишимизга ишонаман», - дейди «Реал» бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, Рамос «Интер»га қарши учрашувда «Реал» сафидаги 100-голига муаллифлик қилди. Испаниялик 34 ёшли ҳимоячи Мадрид клуби билан янги шартнома борасида ҳали келишувга эриша олгани йўқ.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар