«Арсенал» яримҳимоячиси Месут Ўзил Мадриднинг «Реал» клубидаги собиқ жамоадоши Серхио Рамосни 100-голи билан табриклади.
«Реал»га қарши «Интер» кучли ўйин кўрсатган бўлса-да, Рамоснинг натижаси эътирофга лойиқ. У «Реал» сафида 100та гол урган жаҳоннинг энг яхши ҳимоявий ҳужумчиси. Дўстим Бензема ҳам Чемпионлар лигасида гол уришдан тўхтамаяпти», - дея ёзади германиялик футболчи «твиттер»даги саҳифасида.
Маълумот учун, 34 ёшли Серхио Рамос «Интер»га қарши баҳсда гол уриб, Мадрид клуби сафидаги 100-голига муаллифлик қилди.