Почеттино «Тоттенҳэм»дан истеъфога чиқарилиши ва Моуриньо билан муносабати ҳақида гапирди
Сешанба, 03 Ноябр
9799

«Тоттенҳэм»нинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино Лондон клубидан истеъфога чиқарилган вақтини ёдга олди. 

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик мутахассис 2014 йилдан 2019 йилгача «шпорлар»ни бошқарган.

«Ишдан бўшатилганимдан бир йил ўтгач, ўшанда хафа ва бахтсиз бўлганимни айтишим мумкин. Чунки 5,5 йил давомида ходимлар, футболчилар ва мухлислар билан муносабат ажойиб ҳолатга келган эди. Бу сўзларда бир томчи ҳам ёлғон йўқ.

Мен бу футбол эканлигини жуда яхши тушунаман. Ўша йили клубда кўп нарса ўзгарди. Аммо Даниэль Левининг қарорларидан шикоят қилмоқчи эмасман. Мен уни доим қўллаб-қувватлайман, чунки орамизда жуда яхши муносабатлар сақланиб қолади. 

Ўрнимга келган Жозе Моуриньо – менинг яхши дўстим. У ҳамиша менга яхши муносабатда бўлган. У «Реал» бош мураббийи эканлигида «Аякс»га қарши Чемпионлар Лигаси ўйинига таклиф қилгани ва «Бернабеу»даги кийиниш хонасида суҳбатлашганимизни эслайман. Унинг вакили олдимизга келиб нима дегани эсимда: «Жозе, ўйин бошланиш арафасида. Кетишимиз керак».

Жозега чемпионликни қўлга киритишини тилайман.  Чемпионлик менинг фаолиятимда худди тортнинг устига гилос етишмай қолгандек эди. «Тоттенҳэм»га ҳам энг яхши тилакларни тилаб қоламан», – дея Почеттинонинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар