Роналду: «Энг муҳими – Криштиану қайтди»
Душанба, 02 Ноябр
5982

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Сериянинг 6-туридан ўрин олган «Специя» (4:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

Коронавирусдан тузалиб, сафга қайтган португалиялик футболчи ушбу баҳсда захирадан майдонга тушиб, дублга эришди.

«Карантинда бўлдим. Касаллик аломатлари йўқ эди. Ўзимни яхши ҳис қилдим. Яна севган ишим билан шуғулланишни бошладим – футбол ўйнаш. 

А Серия рақобат билан ажралиб туради. «Милан», «Наполи» ва «Лацио» ажойиб натижаларни қайд этишмоқда. Аммо биз ҳам тобора яхшиланмоқдамиз. Энг муҳими – Криштиану қайтди!» – дея Роналдунинг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар