Клопп: «Аталанта» «Лидс»га ўхшайди. Жуда қийин рақиб»
Душанба, 02 Ноябр
2841

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛнинг 3-туридан ўрин олган «Аталанта»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Аталанта» – таркиб жиҳатидан энг яхши танловга топ жамоа. Ажойиб ўйинчилар, жамоа ўз ўйин услубига 100% содиқ. Улар футболчиларнинг кучли томонларидан фойдаланишда жуда ақлли. 

Бу – биз учун ушбу мавсумдаги Чемпионлар Лигасидаги энг катта чақирув. «Аталанта» – жуда қийин рақиб. Улар тактика жиҳатидан «Лидс»га ўхшашади. Оғир ўйин бўлади.

Диогу Жота айни футбол ўйнайдиган 23 ёшда. У аллақачон бой тажрибага эга. У чиндан ҳам жуда яхши йигит ва ажойиб харид.

Ўйинчиларга мослашиш учун вақт керак бўлиши мумкин, аммо Жота билан бундай бўлмаслигини билардим. Чунки «Вулверҳэмптон» ҳам биз каби интенсив ўйнайди», – дея Клоппнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар