Рамос Ла Лигада 500та ўйин ўтказган ўнинчи футболчига айланди
Шанба, 31 Октябр
4333

Испания чемпионатининг 8-турида «Реал» ўз майдонида «Уэска»ни (4:1) йирик ҳисобда мағлуб этди.

Opta Sports'нинг ёзишича, ушбу баҳсда мезбонлар сардори Серхио Рамос Ла Лигадаги 500-ўйинини ўтказди ва Примера тарихида бундай кўрсаткични қайй этган 10-футболчига айланди.

34 ёшли футболчи Ла Лигада энг кўп ўйин ўтказган ҳимоячилар орасида учинчи бўлиб турибди. Маноло Санчес (523 ўйин) ва Микель Солеру (504) Рамосдан кўпроқ баҳсда майдонга тушган.

Примерада энг кўп майдонга тушган футболчи эса «Барселона»нинг собиқ дарвозабони Андони Субисаррета саналади – 622 ўйин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар