Рамос Касильяс рекордини такрорлади
Чоршанба, 28 Октябр
3939

«Реал» сардори Серхио Рамос Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги «Боруссия» Менхенгладбахга қарши учрашувда (2:2) голли узатмага муаллифлик қилди.

Ушбу учрашувдаги ўйини билан Рамос Мадрид клуби сафидаги Чемпионлар лигасида 16-мавсумида майдонга тушди. Германиядаги баҳс билан испаниялик ҳимоячи бу борада рекордчи бўлиб турган «Реал»нинг афсонавий собиқ дарвозабони Икер Касильяснинг натижасини такрорлади. 

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Серхио Рамос Чемпионлар лигаси 1-тури доирасидаги «Шахтёр»га қарши учрашувни (2:3) жароҳати боис ўтказиб юборганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар