Эвра ван де Бек ҳақида айтган сўзларига изоҳ берди 
Сешанба, 27 Октябр
7697

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра жамоа яримҳимоячиси Донни ван де Бек ҳақидаги сўнгги сўзларига изоҳ берди.

Француз аввалроқ «Ван де Бек «МЮ»га керак эмас. Нега сотиб олдик?» деганди.

«Ўша сўзларимдан кейин баъзилар футбол ҳақидаги билимларимни ҳақорат қилишга уринишди. Уларнинг кўпчилиги «iPhone X» яратилганидан кейин туғилганлар ва гап нимада эканлигини билмайдилар. 

Ван де Бек бизга керак эмас, дедим. Бир нечта мисол келтираман. Фред, Мактомини, Матич. Уларни севасиз ёки ёмон кўрасиз. Лекин улар куч керак бўлган ва жуда кўп ишланадиган ўйинларда ўзларини кўрсата олишади.

Донни Поль Погбадан кучлироқми? Йўқ. Бундан ташқари, у – бошқа чизиқдаги ўйинчи. Бруну Фернандеш? Ундан ҳам кучли эмас.

Ван де Бекни «Аякс»дагидек ўйнашини истайман. Аммо бу ерда муаммо бор. У ушбу мавсумда «МЮ»нинг асосий таркибида неча марта майдонга тушди. Уни сотиб олиш зарурият эмасди.

Аммо, албатта, бизга кенгроқ таркиб керак. Кўплаб совринлар учун курашяпмиз, шу сабабли захира ўриндиғи узун бўлиши керак. Мен у йигит учун афсусдаман. Шартнома имзоланганда ва улар сиз учун 40 млн фунт тўлашганда тез-тез ўйнашни кутасиз.

Олега ишонаман. Футболчи ҳам унга ишониши, хотиржам бўлиши керак. У имкониятга эга бўлади ва «МЮ»га лойиқлигини исботлайди. 

Сўзларимни нотўғри талқин қилманг. Унга ҳурматсизлик қилмадим», – деб ёзади Эвра «инстаграм»даги саҳифасида.

Маълумот учун, ван де Бек бу мавсумда АПЛда жами 59 дақиқа ҳаракат қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар