Серхио Рамос France Football сўровномасида футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячи деб топилди
Душанба, 26 Октябр
5296

France Football нашри ўз сайтида «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос борасида сўровнома ўтказди.

«Серхио Рамос футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячи саналадими?» - дея берилган саволга 68 фоиз овоз берувчи ижобий жавоб берган. 32 % мухлислар эса Рамосни тарихдаги энг яхши ҳимоячи деб ҳисобламасликларини билдиришган.

Футболчининг ўзи ҳам бу ҳақида фикр билдириб, «бундай сўровноманинг ўтказилишининг ўзи менга фахр туйғусини беради», — дея ёзади ҳимоячи инстаграмдаги саҳифасида.

Маълумот учун, «Севилья» клуби тарбияланувчиси саналмиш Серхио Рамос 2006 йилдан буён «Реал» сафида тўп суриб келмоқда. 34 ёшли ҳимоячи ҳозирга қадар Мадридда 22та совринга эга чиққан. Испания миллий жамоаси билан ҳам жаҳон ва Европа чемпионлигини қўлга киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар