Рамос ва «Реал» янги шартнома бўйича келиша олмаяпти
Душанба, 26 Октябр
6317

«Реал» клуби сардори Серхио Рамос Мадрид клубини тарк этиши мумкин, дея ёзмоқда Goal.

Манбанинг хабар беришича, «Реал» клуби 34 ёшли ҳимоячисига янги 1 йиллик шартнома таклиф қилиши мумкин. Рамос эса Мадрид клубидан икки йиллик шартнома сўрамоқда. Январда янги шартномани муҳокама қилиш масаласи фаоллаштирилади. Томонлар бир тўхтамга кела олишмаса, Серхио Рамос «қироллик клуби»ни тарк этиши мумкин.

Маълумот учун, испаниялик футболчи 2005 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Рамоснинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар