УЕФА ЕЧЛнинг 1-туридан ўрин олган «Ренн» – «Краснодар» (1:1) баҳсидан сўнг интизомий иш очганини маълум қилди.
Хабар қилинишича, «Ренн» хавфсизлик қоидалари ва УЕФА протоколини бузган. Ўйин томошабинларни трибунага қайтариш бўйича минимал санитария-гигиена талабларига, яъни ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига мос келмади. УЕФА француз клуби стадионида жамоат йўллари тўсиб қўйилган ҳолатларни аниқлади.
Иш тартиб-интизом қўмитаси томонидан 10 ноябрь куни бўлиб ўтадиган йиғилишда кўриб чиқилади.