Рамос жароҳатидан тикланди. У «Барса»га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр
Жума, 23 Октябр
2232

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа сардори Серхио Рамоснинг Ла Лига 7-тури доирасидаги «Барселона»га қарши баҳсга тайёрлигини маълум қилди.

«Серхио – жамоамиз етакчиси, сардоримиз саналади. Биз унинг соғлиғини хавф остига қўйишни истамасдик.

Ҳозирга келиб у жароҳатидан тикланди ва Каталонияда жамоа билан бирга бўлади. Бундай ўйинга майдонга тушиш учун 100 фоиз тайёр бўлиш талаб этилади ва Серхио ўйинга тайёр», - дейди франциялик мураббий. 

Маълумот учун, «Эль-Класико» 24 октябрь, шанба куни соат 19:00да бошланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар