УЕФА тартиб-интизом қўмитаси Озарбойжоннинг «Қорабоғ» клубига ҳайфсан берди.
Жамоанинг футболчилари ва мураббийлар штаби аъзолари Европа Лигаси плей-оффи доирасида «Легия»га (3:0) қарши ўйиндан сўнг ҳарбий салом намойиш этишганди. Ушбу ишора сиёсий деб қаралди.
Клубнинг 13 футболчиси ва 14 вакилига танбеҳ берилди.
Эслатиб ўтамиз, 27 сентябрдан Тоғли Қорабоғда жанглар бошланган. Арманистон ва Озарбойжон бир-бирларини жанговар ҳаракат бошлаганликда айблашмоқда.
Арманистон Туркия Бокуни фаол қўллаб-қувватламоқда деб даъво қилиб, ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди. Озарбойжонда эса қисман сафарбарлик ва ҳарбий ҳолат жорий этилган.