Рамос «Реал»нинг «Шахтёр»га қарши ўйин қайдномасидан ўрин олмади
Сешанба, 20 Октябр
3651

«Реал» клуби Чемпионлар лигаси 1-тури доирасидаги «Шахтёр»га қарши майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Зидан Украина клубига қарши ўйинга 19 нафар футболчини қайдномага киритган. «Шахтёр»га қарши баҳсда жамоа сардори Серхио Рамос майдонга туша олмайди. Испаниялик ҳимоячи Ла Лига сўнгги турида «Кадис»га қарши ўйинда (0:1) жароҳат олганди.

Шунингдек, тикланиш жараёнини ўтказаётган Эден Азар, Мартин Эдегор ва Дани Карвахаль ҳам майдонга туша олмайди.

«Реал» клубининг қайдномаси:

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Альтубе.
Ҳимоячилар: Эдер Милитао, Рафаэль Варан, Начо Фернандес, Марсело, Ферлан Менди.
Яримҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Иско, Марко Асенсио.
Ҳужумчилар: Карим Бензема, Лукас Васкес, Лука Йович, Винисиус Жуниор, Родриго Гоэс.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» - «Шахтёр» учрашуви 21 октябрь, чоршанба куни Мадридда ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар