«Динамо» К устози Роналду ва Мессини таққослади
Душанба, 19 Октябр
11947

«Динамо» К бош мураббийи Мирча Луческу «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Барселона» форварди Лионель Месси ҳақида гапирди.

«Улар билан кўп марта тўқнаш келганман, аммо ҳозирги футболчиларимда бундай бўлмаган. Ўйинчиларим яқинда улар билан учрашишади. Футболчиларимга улар қандай рақиб эканлигини тушунтиришим керак. 

Месси – тезкорлиги, ўзига бўлган ишончи ва дриблинги туфайли тор ҳудудларда яхши ҳаракат қиладиган футболчи. 

Роналду – жуда кўп гол уришни яхши кўрадиган, аммо кенгроқ жой хоҳлайдиган бошқа турдаги ўйинчи. У жамоадошларининг ёрдамига муҳтож. 

Мессининг ўзи кўп иш қила олади. Роналду ҳам жарима майдончасида ва ундан 20 метр узоқликда ёлғиз ишлаши мумкин, аммо у кўпроқ жамоадошлари яратадиган имкониятлардан гол уради.

Улар турлича, аммо кучли ўйинчилар», – дея Луческунинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Маълумот учун, «Динамо» К гуруҳда «Барселона», «Ювентус» ва «Ференцварош» билан баҳс юритади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар