Тер Стеген «Эл Класико»ни ўтказиб юборади
Шанба, 17 Октябр
3048

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман дарвозабон Марк-Андре тер Стегеннинг «Реал» билан ўйинда майдонга тушишини рад этди.

Германиялик посбон операциядан сўнг тикланишда давом этмоқда.

«Унинг кейинги ҳафтадаги ўйинга тайёр бўлишига ишонмайман. 

Қайтиш санаси номаълум, аммо унинг тикланиш жараёнини кузатиб боришимиз керак», – дея мураббийнинг сўзларини келтиради АS.

Маълумот учун, «Барселона» – «Реал» ўйини 24 октябрь куни бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар