Серхио Рамос икки клубдан таклиф олган
Сешанба, 13 Октябр
15750

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Серхио Рамос кейинги мавсумда жамоасини ўзгартириши мумкин.

El Chiringuito’нинг ёзишича, испаниялик 34 ёшли ҳимоячининг «қироллик клуби» билан янги шартнома борасидаги музокараларида силжиш кузатилмаяпти. Томонлар келишувни узайтириш масаласида ҳалигача бир стол атрофида ўтириб, муҳокама қилмаган. Қайд этилишича, Рамос кейинги фаолияти борасида январгача бир қарорга келади.

Гап шундаки, Серхионинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади. Футболчи шартномаси якунланишига ярим йил қолганида бошқа клуб билан музокарага ўтказишига рухсат берилган. Манбанинг ёзишича, ҳозирги пайтда Рамос олдида «Ювентус» ва «ПСЖ» клубларидан таклиф бор. Футболчи Мадрид клуби билан келишувга эриша олмаса, фаолиятини Италия ёки Францияда давом эттириши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар