«Тоттенҳэм»нинг собиқ бош мураббийи Ҳарри Реднапп ҳужумчи Эдинсон Каванининг «Манчестер Юнайтед»га ўтишини танқид қилди.
«Тоттенҳэм»дан учралган даҳшатли мағлубиятдан (1:6) олдин ҳам «МЮ»га нимадир кераклиги аниқ эди. Аммо трансферлар ойнасининг сўнгги кунида 33 ёшли Кавани билан ҳафтасига 200 минг фунт маош бериш эвазига шартнома имзолаш умидсизлик беради. Агар «Юнайтед» у билан шартнома имзолашни шунчалик хоҳлаган бўлса, нега трансферни бу қадар кеч амалга оширди?
Кавани йиллар давомида ажойиб футболчи бўлиб келган. Агар унда ҳали ҳам голларга очлик ва истеъдод бўлса, у манкунианликларга фойда келтиради.
Сульшер учун бунга умид қиламан, чунки «МЮ» энди «Тоттенҳэм» билан ўйиндаги каби ҳаракат қила олмайди», – дея Реднаппнинг сўзларини келтиради The Sun.