«МЮ» «Севилья» ҳимоячисига қизиқмоқда
Сешанба, 13 Октябр
3233

«Севилья» ҳимоячиси Жюль Кунде фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

ESPN'нинг ёзишича,  21 ёшли француз «МЮ»нинг асосий трансфер нишонларидан бирига айланган.

Манкунианликлар ҳимоячи билан қишки трансферлар ойнасида шартнома имзолаши мумкин. Маълум бўлишича, Кунденинг инглиз клубига ўтиши «қизил иблислар»нинг икки марказий ҳимоячиси сотилишига боғлиқ.

«Севилья» футболчисини 65-70 млн еврога баҳоламоқда. Аввалроқ унга «Барселона», «Реал» ва «Манчестер Сити» ҳам қизиқиш билдираётгани айтилганди.

Кунде ўтган мавсумда Ла Лигада 29та ўйинда майдонга тушиб, 1та тўп киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар