Манба: Алаба А Серия клуби билан келишувга эришди 
Душанба, 12 Октябр
6943

«Ювентус» «Бавария» ҳимоячиси Давид Алаба билан шартнома имзолаш борасида келишувга эришди, деб ёзади Calciomercato.

Манбага кўра, Турин клуби ёзда шартномаси якунланадиган австриялик 28 ёшли футболчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олади. «Ювентус» ҳимоячи учун курашда «МЮ», «Манчестер Сити» ва «ПСЖ»ни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Аввалроқ Алаба ва унинг агенти Пини Заҳави Мюнхен клубидан 5 йиллик шартнома ва йилига 25 млн евро маош талаб қилаётгани хабар берилган эди.

Алаба «Бавария»да 2011 йилдан бери ҳаракат қилади. У ҳозиргача жамоа сафида 389та ўйин ўтказиб, 31та гол ва 49та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар