«Реал» икки ўйинчисига янги шартнома таклиф қилади
Шанба, 10 Октябр
9041

«Реал» бир қатор тажрибали футболчилари билан битимни узайтиришни мақсад қилган.

La Vanguardia'нинг ёзишича, клуб биринчи навбатда ҳимоячи Серхио Рамос ва яримҳимоячи Лука Модричга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирган.

Иккала футболчининг шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади. Улар 2021 йил январидан бошқа жамоалар билан музокаралар олиб бориши мумкин. 

Перес раҳбарият ўз фахрийларини сақлаб қолишга ҳаракат қилмаса, мухлислар норози бўлишини тушунади.

Аммо «Реал»нинг анъанавий сиёсатига кўра, 30 ёшдан ошган ўйинчилар билан келишувлар фақат бир йилга узайтирилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар