Ўзил «Арсенал» билан шартномани бекор қилиш учун клуб олдига нореал талаб қўйди
Жума, 09 Октябр
18585

Лондоннинг «Арсенал» клуби жамоа яримҳимоячиси Месут Ўзил билан ҳамкорликни тўхтатиш борасидаги ишларни давом эттирмоқда.

Клуб раҳбарияти германиялик 31 ёшли футболчи билан шарномани муддатдан аввал бекор қилиш борасида сўнгги ҳафтада ҳам музокара ўтказган, аммо футболчи жамоадан кетиши учун клуб олдига жиддий талаб қўйган.

Гап шундаки, ҳафтасига 350 минг фунт маош олувчи Ўзил 2021 йилнинг ёзига қадар белгиланган келишувни бекор қилиш учун клубдан 13 миллион фунт талаб қилган. Бу Месутнинг шартномаси якунигача оладиган маошига тенг маблағдир. Раҳбарият шартномани бекор қилиш учун бу маблағни тўлаш нореал деб ҳисобламоқда.

Маълумот учун, Ўзил март ойидан буён «Арсенал» сафида майдонга тушгани йўқ. Лондонликлар яримҳимоячини Европа лигаси қайдномасига киритишмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар