O'zbek Ўзбекча
Ўзбекистон Миллий жамоаси Вадим Абрамов бошчилигида октябрь йиғини доирасида навбатдаги машғулотларни ўтказди
Сешанба, 06 Октябр
4624

Жамоа 8 октябрь куни Тошкентда Эрон миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга чиқади.

12 октябрь куни эса БААга сафар қилади ва маҳаллий жамоага қарши навбатдаги ўртоқлик матчини ўтказади.

Кечаги машғулотларда олинган жароҳатлар туфайли Егор Кримец ва Остон Ўрунов йиғинни эрта якунлашди.

Бугун эса К-лига вакили Жамшид Искандаров йиғинга қўшила олмаслиги маълум бўлди. Жамшиднинг клуби пандемия юзага келтирган сабаблар туфайли футболчини МЖ ихтиёрига қўйиб юбормаган.

Бошқа футболчилар аъло кайфиятда машғулотларни ўтказдилар.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар