O'zbek Ўзбекча
Парти Лондонга йўл олди
Душанба, 05 Октябр
6466

«Атлетико» яримҳимоячиси Томас Парти «Арсенал» сафига қўшилишга яқин турибди. Журналист Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, ҳавбек Лондонга парвоз қилган.

Трансферлар ойнасининг сўнгги кунида «Атлетико» «Арсенал»дан хабарнома олган, унга кўра клуб 27 ёшли футболчи учун белгиланган 50 млн евро миқдоридаги товон пулини тўлашга тайёрлиги маълум қилинган.

Ўз навбатида, «Атлетико» «Арсенал»дан Лукас Торрейрани ижарага олмоқда.

The Athletic манбаси ҳам «Арсенал»да ушбу трансфер ҳал қилиниши борасида оптимистик кайфият ҳукмрон эканини қайд этган.

Ушбу ганалик таянч яримҳимоячиси Ла Лиганинг ўтган мавсумида 35 ўйинда майдонга тушди ва 3 гол урди. У жорий мавсум стартида ҳам мадридликларнинг уч ўйинида иштирок этган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар