«Персеполис» – ОЧЛнинг биринчи финалчиси
Шанба, 03 Октябр
6616

Осиё Чемпионлар Лигаси яримфиналида Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» ва Эроннинг «Персеполис» клублари тўқнаш келишди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақтида кучлар тенг келди. Ҳамдаллаҳнинг голига форслардан Абди жавоб берди. Пенальтилар сериясида эса «Персеполис»га омад кулиб боқди. 

Эрон клуби 19 декабрь куни ўтадиган финалда Шарқ минтақасида ғолиб бўлган жамоа билан беллашади.

ОЧЛ, яримфинал
Ан-Наср – Персеполис 1:1
Пенальтилар серияси – 3:5

3 октябрь, Шайх Жассим бин Ҳамад номидаги стадион
Голлар: Ҳамдаллаҳ (36, пенальти) – Абди (42).
Ан-Наср – Жонс, С.Ал-Ғаннам (Ал-Ҳалаф, 70), Майкон, Маду, Ҳамис (Ал-Биракан, 110), Ал-Ҳайбари (Али Мухтор, 89), Ал-Сулайҳим (Ал Обайд, 110), Асири (Ал-Довсари, 97), Мартинес, К.Ал-Ғаннам (Яҳё Айман, 46),  Ҳамдаллаҳ.
Персеполис – Лак, Ағаи (Шожаи, 114), Ҳалилзода, Каънони, Неъмати, Камябиния, Нуроллаҳи (Сарлак, 96), Расан (Шири, 99), Амири, Паҳлаван, Абди (Рамазони, 96).
Огоҳлантиришлар: Ҳалилзода (37), Ал-Сулайҳим (49), Маду (78), Паҳлаван (84), Амири (90+1).
Четлатиш: Паҳлаван (104).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар