«Бавария» «Боруссия» Дортмундни (3:2) мағлуб этиб, Германия Суперкубогини қўлга киритди.
Мюнхенликлар ҳужумчиси Томас Мюллер фаолиятидаги 27-совринни қўлга киритди ва энг кўп титулга эга немис футболчисига айланди. У собиқ яримҳимоячи Бастиан Швайнштайгерни (26 соврин) ортда қолдирди.
Маълумот учун, 31 ёшли футболчи «Бавария» тарбияланувчиси саналади. У 9 бор Бундеслигада, 6 мартадан Германия Кубоги ва Суперкубогида. 2 мартадан Чемпионлар Лигаси ва УЕФА Суперкубогида, 1 бор клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. Бундан ташқари, Мюллер 2014 йили Германия миллий жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган.