ОЧЛ. «Ан-Наср» дастлабки яримфиналчига айланди
Чоршанба, 30 Сентябр
5607

Осиё Чемпионлар лигаси чоракфинали доирасидаги дастлабки ўйин якунига етди.

Саудия Арабистони клублари «Ан-Наср» ва «Ал-Аҳли» ўртасида кечган учрашувнинг 13-дақиқасида Гонсало Мартинес ҳисобни очган бўлса, 55-дақиқада Абдулфаттоҳ Асири фарқни иккитага ошириб, Ар-Риёд клубининг ишончли ғалабасини таъминлади.

Ушбу ғалаба билан «Ан-Наср» Осиё Чемпионлар лигаси дастлабки яримфинал йўлланмасини қўлга киритди. 

«Ғарб» минтақасидан иккинчи йўлланма соҳиби ҳам бугун аниқланади. Унда «Пахтакор» жамоаси Эроннинг «Персеполис» клубига қарши майдонга тушади. Қатардаги ўйин соат 22:45да бошланади.

ОЧЛ. Чоракфинал. 30 сентябрь
«Ан-Наср» (Саудия Арабистони) - «Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони) - 2:0
Голлар: Гонсало Мартинес 13, Абдулфаттоҳ Асири 55.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар