Жота: «Кўпроқ голлар уришни хоҳлайман»
Сешанба, 29 Сентябр
2876

«Ливерпуль» ҳужумчиси Диогу Жота АПЛнинг 3-туридан ўрин олган «Арсенал»га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ушбу баҳсда португалиялик 23 ёшли футболчи захирадан майдонга тушиб, мерсисайдликлар сафида АПЛдаги дебют ўйинидаёқ гол урди.

«Ажойиб туйғу. Бу ҳолат мухлисларга тўла стадионда бўлишини истардим, аммо жамоанинг ғалабасини мустаҳкамлаганимдан хурсандман. 

Футболда баъзан гол урасиз, баъзида хато қиласиз. Доим муваффақиятга ишонишингиз керак. Мен ҳар куни машғулотларда ўз вазифамни бажараман ва ўйинлар давомида бор кучимни бераман. Биринчи голни уриш қийин, давоми эса муҳим. Менда битта гол бор, бундан кўпроғини хоҳлайман. Бу – йўлнинг бошланиши», – дея Жотанинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Маълумот ўрнида, Жота «Ливерпуль»га «Вулверҳэмптон»дан 41 млн фунт эвазига ўтди ва жамоа билан узоқ муддатли шартнома тузди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар